Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон–Италия: Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилинди

Ўзбекистон–Италия: Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилинди

Самарқандда бўлиб ўтган музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони икки мамлакат ўртасидаги Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар.

Ташриф доирасида қуйидаги муҳим соҳаларда ҳамкорликни назарда тутувчи икки томонлама ҳужжатлар имзоланди:

– инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш;

– стратегик хомашё соҳасида ҳамкорлик;

– миграция ва ҳаракатланиш эркинлиги;

– барқарор ривожланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва маданий меросни сақлаш;

– «яшил» ривожланиш соҳасида «Sogesid» ва «Ansaldo» компаниялари билан ҳамкорлик;

– Иқлим жамғармаси ва Италия қишлоқ хўжалиги конфедерацияси билан ҳамкорлик;

– Тушиа, Пиза ва Турин университетлари билан шериклик тўғрисида келишувлар.

Шунингдек, ташриф доирасида Италия Миллий тадқиқотлар маркази, «SIMEST», «Danieli» компаниялари ва Перужа университети ҳамда бошқа қатор ташкилотлар билан ҳам ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди.

Бу келишувлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг