Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзсаноатқурилишбанк» Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги энг яхши ҳамкори деб топилди

«Ўзсаноатқурилишбанк» Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги энг яхши ҳамкори деб топилди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк ахборот хизмати

Шу йилнинг 4 сентябрида Сингапур шаҳрида ўз ичига бутун дунё бўйлаб 200 ҳамкор банкни олувчи Осиё тараққиёт банкининг тижоратни молиялаштириш дастури иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ «2018 йилда Ўзбекистондаги энг яхши етакчи ҳамкор-банк деб топилди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, тадбир давомида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва ОТБ ўртасида келишув имзоланди. Унга кўра, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Осиё тараққиёт банкининг тижоратни молиялаштириш дастурида иштирок этувчи ва ОТБнинг тасдиқловчи банк мақомидаги Ўзбекистон Республикасидаги биринчи банк бўлади.

Қайд этилишича, ОТБнинг мазкур воситасидан фойдаланиш «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» ёрлиғи остидаги маҳсулот ва хизматлар экспортини молиялаштириш имкониятларини янада кенгайтиради.

Тижоратни молиялаштириш дастури ОТБ томонидан 2009 йилда бошланган. Мазкур дастурдан кўзланган мақсад тижорат банкларидаги рискларни ҳориж банкларидан кредит маблағларини жалб этиш орқали бўлиб ташлаш воситасида ОТБга аъзо мамлакатлардаги кичик тадбиркорликни ривожлантиришда ҳамкорлик қилишдан иборат.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ 2013 йилдан буён мазкур дастур иштирокчиси саналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг