Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўғри идентификация тизими орқали фош қилинди

Ўғри идентификация тизими орқали фош қилинди

Бухоро шаҳрида жойлашган дўкондан тилла маҳсулотларлари ўмарилган. 

Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг «Xabar.uz»га билдиришича, дўкондан бир дона бозор баҳоси 2.000.000 сўмни ташкил этувчи аёллар тилла узуги ўғирланган. Бироқ, дўкон эгаси ўғрилик қайси мижоз томонидан содир этилганини билмай қолган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят  Кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган.

«Бухоро вилояти ИИБ ЭКМдаги Шахсни қиёфа бўйича идентификация қилиш тизими орқали текширилганда, ушбу жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган С.Қ. исмли аёл содир қилгани аниқланди»,—деди матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, ҳозирда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг