Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Азия-Инвест Банк пул ўтказмалари тизими бўйича акция эълон қилди

Азия-Инвест Банк пул ўтказмалари тизими бўйича акция эълон қилди

Азия-Инвест Банк 25 йиллик юбилейи муносабати билан «АзияЭкспресс» пул ўтказмалари тизими бўйича акцияни йўлга қўйди.

«АзияЭкспресс» тизими бўйича пул ўтказмаларини амалга оширинг ва 14 та қимматбаҳо совғалардан бирининг соҳибига айланинг:

⦁ Россия-Ўзбекистон йўналишида 2 та чипта (бориш-келиш);

⦁ 4 та смартфон;

⦁ 4 та планшет;

⦁ 4 та симсиз қулоқчин.

Акция шартлари:

⦁ «АзияЭкспресс» тизими бўйича 100 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдордаги пул ўтказмаларини амалга ошириш;

⦁ «АзияЭкспресс» телеграм канали ёки инстаграмдаги (@asiaexpress.mt) саҳифасига аъзо бўлиш;

Акция икки босқичда ўтказилади:

  1. Биринчи босқич 2021 йилнинг 18 ноябридан 18 декабрига қадар;

  2. Иккинчи босқич 2021 йилнинг 19 декабридан 2022 йилнинг 18 январига қадар.

    Биринчи босқич ғолиблари 2021 йилнинг 20 декабрь санасида, иккинчи босқич ғолиблари эса 2022 йилнинг 20 январь санасида рандом тизими орқали аниқланади.

    «АзияЭкспресс» – «Ўзмиллийбанк» АЖ нинг Россия Федерациясидаги шўъба корхонаси ҳисобланмиш Азия-Инвест Банк томонидан 2006 йилда ташкил этилган пул ўтказмалари тизими ҳисобланади. «АзияЭкспресс» пул ўтказмалари тизими 2020 йилдан бошлаб ҳам Россия, ҳам Ўзбекистондаги иштирокчи банклар сонини кўпайтирмоқда – булар Ўзбекистон ва Россиядаги кўп филиалли давлат ва ҳусусий банклар. «АзияЭкспресс» пул ўтказмалари тизимининг Россия Федерациясида 1400 та, Ўзбеистон Республикасида эса 1200 та хизмат кўрсатиш нуқталари мавжуд.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг