Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учта рақамга адашган аёл ютуқ ўзи ўйлаганидан ҳам кўп эканлигини билиб йиғлаб юборди

Учта рақамга адашган аёл ютуқ ўзи ўйлаганидан ҳам кўп эканлигини билиб йиғлаб юборди

Лотерея чиптасини сотиб олган Австралиялик аёл бироз вақт ўтгач, ўзини еттинчи осмонда ҳис қилди.

Чиптани текшириб, танлаган барча рақамлар бир-бирига мос келишини англаган омадли хоним 20 000 доллар ютиб олдим, деб ўйлади. Ва бу хурсандчиликни бўлишиш мақсадида қариндошларининг олдига югурди. Лекин улар аёлни бутунлай лол қолдиришди — маълум бўлишича, у эътиборсизлик туфайли учта ноль рақамига адашган, яъни 20 минг доллар эмас, балки 20 миллион доллар ютиб олганини кўрмаган. Буни эшитган омадли аёл йиғлаб юборди.

Омадли хоним ўз бойлигини қандай сарфлаши ҳақида ҳозирча индамаган, лекин у содир бўлган бу воқеа кўп йиллар давомида кутилган орзу эканлигини яширмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг