Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Омадли дурадгорга икки марта лотереядан ютуқ чиқди ва у миллионерга айланди

Омадли дурадгорга икки марта лотереядан ютуқ чиқди ва у миллионерга айланди

фото: 120.su

Тахминан бир ой олдин Вустерлик (АҚШ) дурадгор «Family Farms» дўконидан лотерея чиптасини сотиб олди.

Дейвсон Алвес Мартинс биринчи бор чипта сотиб олганида 500 долларлик ютуқ чиқди. Бироқ, у бундай пулга қаноат қилмади ва бир ой ўтгач, у яна ўша дўкондан чипта сотиб олишга қарор қилди. Ва Дейвсон иккинчи марта ўйнаганида 1 миллион долларлик бош соврин соҳибига айланди.

Омадли йигит бундай пул ўзининг ва оиласининг молиявий келажаги учун асқотишини айтди. Омад унга кулиб боқишига сабаб эса Дейвсон ўз чипталарини икки марта 11 кассадан сотиб олган, чунки у 11 ни ўзининг бахтли ва омадли рақами деб билади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг