Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўлкира ҳақи 1000 сўм: жамоат транспортида акция бошланди

Йўлкира ҳақи 1000 сўм: жамоат транспортида акция бошланди

Акция 10 январда 9 та шаҳарда старт олди: Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Хива, Наманган, Қарши, Андижон.

«Mastercard билан қатнов» акцияси жамоат транспортида йўл ҳақини 1000 сўмга тушириш имконини беради. Таклифдан фойдаланиш учун йўловчи автобусга чиқаверишда ёки Тошкент метрополитенининг турникетида жойлашган АТТО валидаторига Mastercard картасини теккизиш орқали йўл ҳақини тўлаши керак бўлади.

Акция Тошкентда 2024 йил 10 февралгача, бошқа шаҳарларда – 2024 йил 10 апрелгача давом этади. Ташкилотчи акция муддатини узайтириш ёки қисқартириш ҳуқуқига эгалиги айтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг