Жиззахга яна 30 та автобус келтирилди

Жиззах шаҳрида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизматларини ташкил этиш ва аҳолининг қулайлигини таъминлаш мақсадида 22 та замонавий «ZHONG TONG» русумли автобуслар келтирилди.
Шунингдек, жорий йил якунига қадар Жиззах вилоятига ташаббускор тадбиркорлар томонидан қўшимча равишда яна 30 дона замонавий автобусларни олиб келиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойида хусусий корхона томонидан 30 дона «ZHONG TONG» русумли, апрел ойида эса яна бир хусусий корхона томонидан 8 дона «ANKAI» русумли автобуслар Жиззах шаҳрига олиб келинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter