Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистон Каспий денгизи соҳилида йирик электр станция қурмоқчи

Туркманистон Каспий денгизи соҳилида йирик электр станция қурмоқчи

Фото: Oilgas.gov.tm

Каспий денгизининг Туркманистон ҳудудидаги соҳилида қуввати 1574 МВт бўлган электр станциясини қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда “Нейтрал Туркманистон” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, янги станцияни барпо этишдан мақсад маҳаллий истеъмолчиларни электр энергияси билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш, электр энергияси экспорти ҳажмини оширишга қаратилган. Комбинацияланган электр станияси Туркиянинг “Çalik Enerji” компанияси томонидан қурилади. Қурилиш 2023 йилнинг ноябр ойида бошланади ва 2027-йилнинг май ойида якунланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида ўтган ҳафта бўлиб ўтган музокараларда туркман электр энергиясини Туркияга етказиб бериш имкониятлари муҳокама қилинганди.

Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг нашри – “Нейтрал Туркманистон” газетасига кўра, 2023 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 фоизга, экспорт ҳажми эса 7,7 фоизга ошган.

Туркманистон Афғонистон, Эрон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қилиб келади. Келгусида Ўзбекистон ва Эрон орқали электр энергияси учинчи давлатларга экспорт қилиш кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг