2024 йилда халқаро рейтинглардан ўнтасида Ўзбекистоннинг ўрни яхшиланган

2024 йилда мамлакат учун устувор деб белгиланган 20 та халқаро рейтинг ва индекслардан 10 тасида Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари яхшиланди, 2 тасида ҳолат ўзгармасдан қолди, 2 таси бўйича эса натижалар ҳали эълон қилинмаган.
Бу ҳақда Сенат мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ушбу натижалар давлат органлари, жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтларининг мувофиқлаштирилган ҳамкорлиги, аниқ индикаторлар асосида амалга оширилган ислоҳотлар самараси экани таъкидланди. Жумладан, «Электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси»да Ўзбекистон 6 поғонага юқорилаб, 193 давлат орасида 63-ўринни эгаллади. Мамлакат «юқори»дан «жуда юқори» тоифага ўтган 17 давлат қаторига кирди.
«Аёллар, бизнес ва қонун» индексида 48 поғонага сакраш ҳисобига 190 мамлакат ичида 91-ўрин, 82,5 балл кўрсаткич қайд этилди. Сўзга чиққанлар бундай кўрсаткич гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини таъминлаш борасида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотларнинг натижасидир.
Иқтисодий эркинлик индексида ҳам 6 поғонага ўсиш қайд этилди ёки Ўзбекистон 103-ўринни эгаллади. Шунга қарамасдан, Давлат бюджети ва давлат қарзига оид кўрсаткичлар ҳали ҳам изчил ислоҳотларни давом эттириш талаб этилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter