Конгресс Байденнинг сайловлардаги ғалабасини расман тасдиқлади
АҚШ Конгресси Сайловчилар коллегиясида Жо Байденни Доналд Трамп устидан ғалаба қозонганлигини тасдиқлади. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.
Хабарингиз бор, Жо Байден сайловчилар коллегиясининг президентлик учун зарур 270 та овозидан ошиб кетган.
Сенат ва палаталар Жоржия ва Пенсилваниянинг Байденга сайловчилар томонидан берилган овозларни чиқариб ташлаш ҳақидаги эътирозларини рад этишди. Республикачилар, шунингдек, Аризона, Невада ва Мичиган штатларининг сайловчилар томонидан берилган овозларига эътироз билдиришди, аммо мунозараларга келгунига қадар бу таклифлар муваффақиятсиз тугади.
Эслатиб ўтамиз, Трамп тарафдорлари чоршанба куни АҚШ Капитолийга бостириб кирганди. Натижада тўрт киши бевақт оламдан ўтгани айтилмоқда.
Конгресс мазкур жараёнда тезроқ Байденнинг ғалабасини тасдиқлаган бўлиши ҳам мумкин.
2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтган сайловларда Байденннинг ғалабасини деярли бутун дунё (барча йирик давлатлар) тан олиб улгурди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter