Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бизнес-омбудсман тадбиркорликнинг ривожига салбий таъсир кўрсатаётган омилга тўхталди

Бизнес-омбудсман тадбиркорликнинг ривожига салбий таъсир кўрсатаётган омилга тўхталди

Фото: Бизнес-омбудсман

Жорий йилнинг 18–22 ноябр кунлари Польшанинг Катовице шаҳрида Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсманларнинг III халқаро форуми ҳамда Европа кичик ва ўрта корхоналар конгресси бўлиб ўтди.

Форумда дунёнинг 8 давлатидан, жумладан, Австралия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Украина ва АҚШнинг бизнес-омбудсманлари иштирок этишди.

Форумнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Қосимов онлайн иштирок этди. У тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида амалий тажриба алмашиш юзасидан маърузаси билан қатнашиб, тадбиркорлар ҳимоясига доир таклифларини илгари сурди.

«Ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, бизнес муҳитни умумий қўллаб-қувватлаш мақсадида, тадбиркорлар ўртасида юзага келадиган муаммоларни келишув йўли билан ечиш механизмлари бўйича ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйишимизни таклиф этаман», — деди Ўзбекистон бизнес-омбудсмани.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бизнес-омбудсман институти 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг муаммоларини судгача ҳал этиш мақсад қилинган.

2019–2022 йиллар давомида business.gov.uz портали орқали тадбиркорлардан қарийб 190 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июлда қабул қилинган «Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратди.

Фармонга мувофиқ, business.gov.uz тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш платформаси «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот порталига айлантирилди.

Эндиликда тадбиркор ўз мурожаатини мустақил равишда business.gov.uz – «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот порталига ёзиши ёки «1100» ишонч телефон орқали оғзаки етказиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг