Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд яна бир йирик форумга мезбонлик қилади

Самарқанд яна бир йирик форумга мезбонлик қилади

Ўзбекистонда илк маротаба тарихий Самарқанд шаҳри БМТнинг «2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш» мавзусида бўлиб ўтадиган нуфузли «Давлат хизмати форуми - 2025»га (UN) мезбонлик қилади.

Ушбу глобал аҳамиятга эга тадбир вазирлар, юқори лавозимдаги давлат амалдорлари, фуқаролик жамияти етакчилари ва инноваторларни давлат хизматининг истиқболи ҳақида фикр алмашиш учун бир жойга тўплайди.

Форум 23 июнь - БМТнинг Давлат хизмати кунида расман очилади ва давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда давлат хизмати самарадорлигини оширишга қаратилган юқори даражадаги музокаралар, инновацион ечимлар ва стратегик ҳамкорлик учун платформа вазифасини ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 апрель куни Самарқандда «Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» биринчи саммити бўлиб ўтган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг