Қорақалпоғистон транспорт вазири вазифасини бажарувчи тайинланди
Парахат Каипбеков шу кунга қадар «ҚҚавтотеххизмат» МЧЖ бош директори лавозимида фаолият олиб борган.
Хитой компанияси «Ўзбекистон» серияли электровозларни модернизация қилади
Учрашувда юк ва йўловчи поездларини ҳамда эҳтиёт қисмларини сотиб олиш ва Ўзбекистонга етказиб бериш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Мингта автобус олиб келиниб, ҳудудларга етказилади
Транспорт вазирлигига йил якунигача барча вилоят марказларида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида молиялаштиришни жорий қилиш топширилди.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳам огоҳлантирилди
Президент иштирокидаги йиғилишда маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказишда ишончли логистика занжирларини ташкил қилиш бўйича ўз ечимини кутаётган масалалар таҳлил қилинди.
Транспорт назорати инспекциясига янги бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Каримов Жамшид Абдуҳамидович Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон ва Хитой халқаро юк ташувчиларига виза тизимини енгиллаштирмоқчи
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ХХР транспорт вазири Ли Сяопен билан учрашди.
Транспорт вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Президентнинг 2023 йил 12 сентябрдаги тегишли қарори билан амалдаги транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга биринчи ўринбосар тайинланди.
Вазир Афғонистонга борди
Афғонистон ҳудуди орқали транзит юк ташувлари ривожлантирилади.
Эрон ўзбек юк ташувчиларидан ундириладиган айрим йиғимларни камайтиради
Жорий йилинг 18 июнь куни Ўзбекистон Транспорт вазири Илхом Махкамов ва Эрон Ислом Республикаси Йўл ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош билан учрашуви бўлиб ўтди.
Марказий банк раиси ўринбосари вазирликка ўтди
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Илҳомжон Абдуғафаров Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Транспорт вазири хитой-қирғиз чегарасига борди
Бугун, 25 март куни Транспорт вазири И.Маҳкамов бошчилигидаги делегация «Иркештом» чегара ўтказиш пунктига ташриф буюрди.
Транспорт вазирлиги миллий юк ташувчиларни Польша чегарасидаги вазиятдан огоҳлантирди
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги миллий ташувчиларни Европа мамлакатларига юк ташувларини амалга оширишда Польша ва Беларус чегарасидаги вазиятдан огоҳлантирмоқда.
Эртага, 19 январдан халқаро автобус қатновлари қайта тикланади
Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди.
«Узр...» – Транспорт вазирлиги шаҳарлараро автобус қатновини «тиклади»
Бир муддат олдин «ноқулай об-ҳаво сабабли» халқаро ва шаҳарлараро автобус қатнови тўхтатилганини эълон қилган Транспорт вазирлиги орадан 2 соат ўтиб, Тошкент автовокзалидан шаҳарлараро автобуслар ҳаракати «белгиланган жадвал асосида» амалга оширилаётганини хабар қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири ўзгарди
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири ўзгарди. Ушбу лавозимга Омаров Маманбий Аллабергенович тайинланган.
Шавкат Мирзиёев: «Энди транспорт вазири Маҳкамов ҳам уйғонадиган вақт келди»
Самарқанд аэропортида хорижий авиакомпаниялар рейслари ва йўналишларига бўлган барча чекловлар олиб ташланди.
Тошкентдан Россиянинг яна бир шаҳрига қатнов тикланди
2022 йил 1 августдан Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади.
Президент вазирга охирги марта огоҳлантириш берди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда транспорт соҳасига хусусий инвесторларни жалб қилиш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.
Келаси йил 300дан зиёд автобус йўналишлари очилади —Транспорт вазирлиги
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Транспорт вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари маълум қилишди.
Транспорт вазирига маслаҳатчи тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Тимур Баҳодирович Aллаяров Транспорт вазирининг Логистика ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Раҳмонбек Усмонов янги лавозимига тайинланди
Бунгача у Тошкент шаҳар ҳокими, Юнусобод тумани ҳокими вазифаларини адо этган.
ОАВ: Элёр Ғаниев Транспорт вазири лавозимидан кетди
2020 йил январь ойидан буён Транспорт вазири сифатида ишлаб келган Элёр Ғаниев лавозимидан озод этилган.
Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди
Президент қарори билан Акмал Анварбекович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
«Водий питак»да йўлкира нархи асоссиз оширилмагани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда айнан ушбу йўналишда фаолият кўрсатаётган ҳайдовчилар йўлкира ҳақини 200 000 сўмгача ошириб юборганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
15 йиллик микроавтобусларга лицензия берилмайдими? Сирдарёда муаммо бартараф этилди
Йўловчи ташиш йўналишида кўрсатилаётган хизматлар сифатининг даражаси биринчи галда айнан автобус ва микроавтобусларнинг ҳолати билан боғлиқ.Мазкур жараёнда автобуслар паркини ўз вақтида янгиланиб борилиши жуда муҳимдир.
Тошкент остонасидаги «уятли манзара» мутасаддилар эътиборига тушган кўринади
Ўзбекистонда юк ташувчи машиналар ҳайдовчилари турли қийинчиликларга дуч келишаётгани ва Транспорт вазирлигига эътирозлар билдирилаётгани тўғрисида «Xabar.uz»га видеомурожаатлар келиб тушганди.
Ўзбекистондан Афғонистонга йўловчи самолёт қатнови йўлга қўйилиши мумкин
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиарейслар қатнови йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бериб ўтди.
Ўзбекистонда транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммолари ўрганилади
Устав билан марказ фаолиятнинг асосий функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги инспекцияга бошлиқ тайинланди
Ҳукумат қарори билан Дониёр Бахтиёрович Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.
Ўзбекистонда фуқаро авиацияси агентлиги ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси этиб қайта номланди.