Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон ўзбек юк ташувчиларидан ундириладиган айрим йиғимларни камайтиради

Эрон ўзбек юк ташувчиларидан ундириладиган айрим йиғимларни камайтиради

Жорий йилинг 18 июнь куни Ўзбекистон Транспорт вазири Илхом Махкамов ва Эрон Ислом Республикаси Йўл ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда томонлар транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, транспорт коридорларини ривожлантириш, ушбу йўналишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама қилган.

Хусусан, томонлар “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон” уч томонлама мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш ва фойдаланиш бўйича Ўзбекистон томонидан тақдим қилинган битимни тез орада келишиш, автомобил транспортида юк ташувлари жараёнида Эрон томонидан ўзбек миллий ташувчиларидан ундирилаётган йиғимларни паритет асосида камайтириш, шунингдек, ёқилғи солиғи йиғимларини ҳам бошқа давлатларники билан тенглаштириш бўйича келишувга эришди.

Шунингдек, томонлар мамлакатлар ўртасида савдо-сотиқ муносабатларини янада ривожлантириш, юк ташувлари ҳажмини кескин ошириш мақсадида Эрон – Ўзбекистон логистика марказини барпо этиш, қолаверса, Эрон ҳудудида жойлашган Чобаҳор ва Бандар-Аббос портлари ҳудудида ўзбек тадбиркорлари иштирокида терминаллар ва омборлар қуриш хусусида келишиб олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг