Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири ўзгарди
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири ўзгарди. Ушбу лавозимга Омаров Маманбий Аллабергенович тайинланган.
Мазкур тайинлов Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Ўринбоевнинг республика ҳудудида транспорт хизматини кўрсатиш борасидаги ишларни такомиллаштириш ҳамда йўл қўйилган хатоларга бағишланган йиғилишида эълон қилинган.
М. Омаров шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Халқаро алоқалар, логистика ва экспортни рағбатлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Йиғилишда, шунингдек, тизимда бир қатор камчиликларга йўл қўйгани сабабли Қорақалпоғистон транспорт вазирининг ўринбосари ва вазирлик ҳуқуқшуноси лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Маманбий Омаров бу лавозимда Сапаров Султанбай Пердебаевични алмаштирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter