Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 27 май куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Поп тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала ҳам кўрилди.
Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.
Вилоят раҳбари кейинги йилларда Поп туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳақида тўхталиб, ҳозирга қадар Поп тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Аъзамжон Султанов саломатлигига кўра вазифасидан озод этиш ҳақида ариза ёзганини маълум қилди.
Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Поп тумани ҳокими Султанов Аъзамжон Маҳмудовични лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқулладилар.
Сессияда, шунингдек, депутатлар туманга янги ҳокимни тасдиқлаш масаласини ҳам кўриб чиқишди ва Наманган вилояти ҳокимининг Муродхўжаев Ғуломжон Собитхўжаевични Поп тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини бир овоздан тасдиқладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter