Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир Афғонистонга борди

Вазир Афғонистонга борди

Фото: Транспорт вазирлиги

Афғонистон ҳудуди орқали транзит юк ташувлари ривожлантирилади.

Жорий йилнинг 26 – 27 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И. Маҳкамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили И. Иргашев бошчилигидаги делегациянинг Афғонистонга сафари амалга оширилди.

Икки томонлама музокараларда Афғонистон ва Покистон орқали Ҳинд океани портларига чиқиш учун халқаро транспорт коридорини шакллантириш, икки давлат транспорт логистика корхоналари ҳамкорлигини кучайтириш, халқаро автомобил ташувчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан Афғонистон ҳудуди бўйлаб транзит ўтишга ҳамда бошқа манзилларга юк ташишга ўрнатилган чекловни олиб ташлаш масалалари муҳокама қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг