Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент вазирга охирги марта огоҳлантириш берди

Президент вазирга охирги марта огоҳлантириш берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда транспорт соҳасига хусусий инвесторларни жалб қилиш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, транспорт вазири И.Маҳкамовга:

  • аэропортларга хусусий шериклик асосида инвесторларни жалб қилиш ишлари қониқарсизлиги;
  • Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон йўналишидаги тез юрар автомобиль йўлларини қуриш бўйича хусусий шериклик лойиҳалари ҳам қониқарсизлиги;
  • ҳудудлар ўртасида авиа, темир йўл ва автотранспорт қатновларини кўпайтириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани кўрсатиб ўтилди ва охирги марта огоҳлантириш берилди.

Транспорт вазирлиги ва «Uzbekistan Airports»га:

  • 1 июлга қадар аэропортларга хусусий шериклик асосида инвестор ҳамда ички авиақатновлар учун лоукостерларни жалб қилиш бўйича амалий ишларни бошлаш;
  • 1 августга қадар ички авиақатновларни ҳафтасига 90 тага кўпайтириш топширилди.

Темир йўл тизими трансформациясини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Автомобиль йўллари соҳасида қурилиш сифати ва ажратилаётган маблағлар назорати бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг