Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Хитой халқаро юк ташувчиларига виза тизимини енгиллаштирмоқчи

Ўзбекистон ва Хитой халқаро юк ташувчиларига виза тизимини енгиллаштирмоқчи

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ХХР транспорт вазири Ли Сяопен билан учрашди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама этилган. 

«Хусусан, вазирлар «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш, Андижон –Ўш – Иркештом – Қашғар мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш, халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга визаларни енгиллаштирилган тартибда бериш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликда янги мултимодал транспорт коридорларини шакллантириш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди», – дейилади вазирлик хабарида.

Учрашувда, шунингдек муҳокама этилган йўналишларда келишилган масалаларни амалга ошириш мақсадида икки давлат ишчи гуруҳлари йиғилишини яқин орада ўтказишга келишиб олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг