Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистонда 10,5 минг долларлик Tesla Cybertruck ясалди

27/01, 12:10

Маҳаллий устанинг қўлбола «Тесла»си чинакам Tesla Cybertruck билан солиштирганда кичкина: калтароқ, пастроқ ва торроқ.

Покистонда ёқилғининг янги нархлари белгиланди

16/01, 13:09

Мамлакат ҳукумати келаётган икки икки ҳафта ичида ёқилғи нархлари оширилишини эълон қилди.

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

11/01, 18:00

Шаҳбоз Шариф икки кунлик ташрифи давомида Ўзбекистонга транзит савдоси учун Карачи портидан фойдаланишни таклиф қилиши ва муҳим савдо шартномаларини имзолаши кутилмоқда.

Покистон Термизда Европага мўлжалланган товарларни сақлайдиган омборхона қурмоқчи

06/01, 15:05

Покистон томони Ўзбекистоннинг транзит хаб салоҳиятидан фойдаланган ҳолда МДҲ ва Шарқий Европага мўлжалланган товарларни сақлаш учун Термиз халқаро савдо марказида (Termez Cargo Center) омборхона ташкил этиш режасини маълум қилди.

Покистон ва Афғонистон уруш ёқасига келиб қолди

04/01, 09:03

Бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида чегарадаги вазият таранглашган.

«Толибон» Покистон билан чегарада ҳарбий амалиёт бошлагани айтилмоқда

28/12, 21:07

Айни дамларда «Толибон» кучлари танк, БМП ва бошқа зирҳли техникаларни Покистон чегарасига ташламоқда, дейилади хабарда.

Ўзбекистон ЖСТга аъзолик йўлида яна икки давлат билан музокараларини якунлади

10/12, 11:09

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Покистон ва Таиланд билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Покистоннинг ЖСТдаги доимий вакили ва Таиланднинг ЖСТдаги вакили Пимчанок Питфилд ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.

Покистонда вокзалда портлаш: 21 киши ҳалок бўлди

09/11, 11:38

Полиция вакилининг аниқлик киритишича, портлаш худкуш-террорчи томонидан содир этилган. Бошқа тафсилотлар ҳали аниқланмаган.

Лаҳорда бошланғич мактаблар ёпилди — ҳаво жуда ёмон

05/11, 13:42

Бобурийлар ва ундан кейинги даврларда ям-яшил боғлари билан машҳур Лаҳордан ҳозир асар ҳам қолмаган. Ҳаммаёқ бетон, миллионлаб одамлар учун уйлар қуриб ташланган.

Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси иш бошлади

29/10, 12:07

28 октябрь, душанба куни Ўзбекистоннинг янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Тўхтаев Исломобод шаҳридаги «Айван-е-Садр» саройида Покистон Президенти Асиф Али Зардарига ишонч ёрлиқларини топширди.

Ўзбекистоннинг Покистонга янги элчиси тайинланди

06/10, 13:08

Ушбу лавозимга қадар Алишер Тўхтаев Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон билан дин, тарих ва маданият муштараклигимиз бор – Аҳмад Фаруқ

01/10, 16:04

30 сентябр куни Покистон Ислом Республикаси элчихонаси оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашув ташкил этди.

Покистонда россиялик учувчилар бошқарувидаги вертолёт ҳалокатга учради

28/09, 17:21

Камида 6 киши ҳалок бўлган, 8 киши жароҳат олган.

Покистон сўнгги саккиз йилда биринчи марта Ҳиндистонни Исломободга таклиф қилди

26/08, 11:19

Охирги марта 2016 йилда Моди Жанубий Осиё минтақавий ҳамкорлик ассоциацияси саммитига таклиф этилган, бироқ Ҳиндистон ушбу тадбирга бойкот эълон қилганди.

Покистонда икки ЙТҲ оқибатида 34 киши қурбон бўлди

25/08, 16:23

AFP`нинг таъкидлашича, Покистонда транспорт инфратузилмаси эскирганлиги ва ҳайдовчилар малакасининг пастлиги туфайли қурбонлар сони кўп бўлган йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез содир бўлади.

Ўзбекистон-Покистон: умумий мерос ва интилишлар ришталари нишонланди

23/08, 18:00

Тошкентдаги  Покистон элчихонасида «Дўстлик оқшоми: Ўзбекистон-Покистон  – умумий мерос ва интилишлар ришталарини нишонлаш» деб номланган  тадбир бўлиб ўтди. 

Покистон ўзбекистонликлар учун виза тўловларини бекор қилди

16/08, 15:46

Покистон 126 давлат фуқаролари учун электрон виза бериш учун йиғимларни бекор қилди. 

Президент Покистон вазири билан кўришди: асосий тафсилотлар

03/07, 21:36

Жорий йилда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, бизнес форуми ва саноат кўргазмасини ўтказишга келишиб олинди.

Покистон тарихида буғдойдан энг юқори ҳосил олинади

03/07, 12:15

Асосий ҳосил Панжоб вилоятига тўғри келади.

Дунёга машҳур компаниялар, сифатли фармацевтика ва футбол – Тошкентда «Made in Pakistan» кўргазмаси ўтказилмоқда (видео)

28/06, 21:22

Покистон текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринларда туради. Буғдой етиштириш бўйича эса бутун бошли Африка ёки Жанубий Америка мамлакатлари унга тенг кела олмайдилар. Бундан ташқари шакарқамиш, пахта ва буғдой ҳосили бўйича ҳам дунёда етакчилар қаторида туради.

Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди

10/05, 10:03

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистонга ташрифи доирасида мамлакат президенти Асиф Али Зардорий билан учрашди.

Ўзбек олимаси Покистоннинг «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди

08/05, 16:17

Покистонда давлат байрами — Покистон куни муносабати билан ҳарбийлар ҳамда адабиёт, санъат, спорт, фан ва тиббиётда қўлга киритган ютуқлари учун тақдирланганлар орасида ўзбекистонлик олима ҳам бор.

«Толибон» қўшнисига зарбалар берди

18/03, 16:54

«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг Пактика ва Хост вилоятларига уюштирилган рейдларга жавобан Покистонга қарши зарбалар берди.

Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди, қурбонлар бор

18/03, 16:53

Шахси сир қолиш шарти билан гапирган Покистон расмийси ҳаво ҳужумини тасдиқлади, бироқ мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ва ҳарбийлари изоҳ бериш ҳақидаги расмий сўровга жавоб бермади.

Шаҳбоз Шариф Покистон бош вазири бўлди

03/03, 16:20

Миллий Ассамблея «Наваз» Покистон мусулмонлари лигаси ҳамда Иттифоқдош партияларнинг қўшма номзоди Шаҳбоз Шариф 201 та овоз олганини маълум қилди.

Покистон ва Эрон вазиятни кескинлаштирмасликка келишиб олди

20/01/2024

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги 19 январ, шанба куни мамлакат ТИВ раҳбари Жалил Аббос Жилонийнинг Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллахон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтганини маълум қилди.

Покистон Эронга жавоб зарбаларини берди

18/01/2024

Покистон расмийларига кўра, Исломобод Эрондаги бир қанча нишонларга зарбалар берган.

Покистон Эрондан ўз элчисини чақириб олади

17/01/2024

Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Эрондаги элчисини чақириб олишга қарор қилди.

Эрон Покистон ҳудудига ракета зарбаларини берди

17/01/2024

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳаво ҳужуми оқибатида икки бола ҳалок бўлгани ва уч нафари яраланганини маълум қилди.

Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Тошкентга келди

08/11/2023

Юқори мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

«Толибон»дан Покистонга қочган афғонистонликлар мамлакатдан оммавий депортация қилинмоқда

03/11/2023

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда Покистонда икки миллиондан ортиқ ҳужжатсиз афғон истиқомат қилади.

Покистонда жума намози вақтида портлаш юз берди

29/09/2023

Бугун, 29 сентябрь куни Покистоннинг Балужистон вилоятидаги Мастург шаҳридаги масжид яқинида портлаш содир бўлди.

Афғонистон ва Покистон чегарасида отишма содир бўлди

07/09/2023

«Толибон» вакилларининг 4 нафари ҳалок бўлган, 10 нафари яраланган.

Имрон Хон гаров эвазига озодликка чиқади

29/08/2023

Ҳозирги бош вазир Шаҳбоз Шариф уни Дубайда 140 миллион Покистон рупийси (630 минг доллардан ортиқ) қийматидаги давлат хазиналарини сотганини айтган эди.

Ўзбекистон ТИВ Покистоннинг Бажаур ҳудудидаги терактни қоралади

31/07/2023

Бир муддат олдин Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида содир этилган теракт оқибатида 44 киши қурбон бўлгани ва 200 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.

Покистонда Ислом уламолари қурултойида теракт содир этилди. Оқибатда 44 киши ҳалок бўлди

31/07/2023

Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида содир этилган теракт қурбонлари сони 44 кишига етди.

Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан телефонда мулоқотлашди

12/07/2023

Покистон етакчиси давлатимиз раҳбарини бўлиб ўтган Президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий қутлади.

Ўзбекистон ва Покистон ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик қилади

23/06/2023

Сенаторларнинг таъкидлашича, Битимнинг асосий мақсади тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойили асосида икки мамлакат ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорликни яна-да ривожлантириш ҳисобланади.

Имрон Хон қўлга олинди

09/05/2023

Имронхон бош вазирлик вақтида мансаб ваколатидан фойдаланиб давлатнинг қимматбаҳо мулкларини сотганликда айбланмоқда.

Кеча рўй берган зилзилада Покистонда одамлар ҳалок бўлди

22/03/2023

Эпимарказида 6.6 магнитудали зилзила Покистон, Афғонистон ва Тожикистон мамлакатлари чегарасига яқин ҳудудда кузатилган.

Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди  

14/03/2023

13 март, душанба куни ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Аҳмад Фаруқдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Имрон Хонни ҳибсга олишга келган полициячилар қаттиқ қаршиликка учради

05/03/2023

Исломобод суди сиёсатчини ҳибсга олиш учун ордер берганди.

Ўзбекистон президенти Трансафғон темир йўл йўлаги лойиҳасини жадаллаштириш муҳимлигини қайд этди

23/02/2023

Президент Шавкат Мирзиёев 23 феврал куни икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Покистон Ислом Республикаси молия вазири, комиссиянинг Покистон қисми раиси Исҳоқ Дорни қабул қилди.

Покистонда 66 кишини тўйдан олиб қайтаётган автобус жарликка қулади

20/02/2023

Январ ойи охирида ҳам Покистонда автобус жарликка қулаган, оқибатда 41 нафар йўловчи ҳалок бўлганди.

Президент қарори: Покистон билан имтиёзли савдо йўлга қўйилади

08/02/2023

Ўзбекистон билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида битим тасдиқланди.

Покистон масжидидаги портлаш қурбонлари сони 95 нафарга етди

31/01/2023

Маҳаллий ОАВга кўра, ўзини портлатиб юборган шахс намоз ўқиётганлар орасида бўлган.

Покистондаги масжидда ҳудкуш ўзини портлатди, 17 киши қурбон бўлган

30/01/2023

Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжидда ҳудкуш томонидан содир этилган портлашда камида 17 киши ҳалок бўлди.

Покистонда одамлар тўла автобус жарга қулади — тирик қолганлар оз

29/01/2023

Geo телеканали хабарига кўра, бугун, якшанба куни эрта тонгда Кветтадан Карачига йўл олган автобусда камида 48 нафар йўловчи бўлган.

Покистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Кобулга келди

29/11/2022

Покистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳина Раббоний 29-ноябрь, сешанба куни юқори мартабали ҳукумат делегацияси бошчилигида Толибон расмийлари билан мулоқот қилиш учун Кобулга келди.

Покистон-афғон чегараси: ҳафта ичида 4-қуролли тўқнашув юз берди

21/11/2022

Афғонистон-Покистон чегарасида жойлашган Пактия провинцияси Данд-о-Патан туманидаги Харлачи назорат пунктида бир ҳафта ичида 4-тўқнашув юз берди.

Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан стратегик лойиҳани муҳокама қилди

13/10/2022

ОҲИЧК саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.

Ўзбекистондан Покистонга гуманитар ёрдам жўнатилди

29/09/2022

Ушбу биринчи қўшма инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган самолётларда етказиб берилиши ташкил қилинди.

Покистонга ёрдам беринг!

11/09/2022

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилди.

Покистон аянчли аҳволда (фото)

06/09/2022

Бир неча ойлардан буён давом эттган жала-ёмғирлар оқибатида Покистонинг катта қисмини сув босди.

Ўзбекистон Покистонга 40 тоннага яқин беғараз ёрдам жўнатди

02/09/2022

Ўзбекистон томонидан давомли муссон ёмғирлари ва сув тошқинларидан жабр кўрган қардош Покистон халқига ёрдам бериш мақсадида юборилган инсонпарварлик юки бугун Исломобод аэропортига етиб борди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

Покистоннинг учдан бир қисми сув остида қолди (видео)

30/08/2022

Ноқулай об-ҳаво бевосита 33 миллион покистонликнинг ҳаётига таъсирини ўтказди.

Яна