Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди

Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистонга ташрифи доирасида мамлакат президенти Асиф Али Зардорий билан учрашди.

Қайд этилишича, учрашувда «иқтисодий дипломатиядаги муҳим имкониятларни кўрсатувчи кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинган».

«Икки томонлама муносабатларимизда ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган Ўзбекистон-Покистон алоқаларини кенгайтириш тарафдоримиз. Учрашувимиз кун тартибида иқтисодий дипломатиядаги муҳим имкониятларни кўрсатувчи кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди. Биз давлат ташкилотлари ва хусусий сектор вакиллари ўртасида мустаҳкам ҳамкорликни рағбатлантирамиз», деб ёзади Бахтиёр Саидов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг