Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олди — Трамп

Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олди — Трамп

Фото: BILD

АҚШ президенти Доналд Трампнинг таъкидлашича, Ҳиндистон ва Покистон «тўлиқ ва зудлик билан» ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

«Қўшма Штатлар воситачилигида узоқ давом этган тунги музокаралардан сўнг, Ҳиндистон ва Покистон тўлиқ ва зудлик билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олганликларини мамнуният билан маълум қиламан. Ҳар икки мамлакатни соғлом ва оқилона қарорга келгани билан табриклайман. Ушбу масалага эътибор қаратганингиз учун раҳмат!», — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғида.

Покистон ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дар ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Ҳиндистон томони ҳозирча баёнот берган эмас.

Тўлдирилган хабар!

Ҳиндистон ҳам хабарни тасдиқлади. Таъкидланишича, Ҳиндистон ва Покистон қуруқлик, ҳаво ва денгиздаги барча отишмалар ва ҳарбий ҳаракатларни бугун маҳаллий вақт билан соат 17:00 (бизнинг вақт билан соат 16:30)да тўхтатди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг