Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистонда жангарилар 450 кишини гаровга олди

Покистонда жангарилар 450 кишини гаровга олди

Покистонда жангарилар поездга ҳужум қилиб, 450 кишини гаровга олди. 

Ҳужумчилар Покистон жануби-ғарбида йўловчи поездига ўт очди, дея хабар бермоқда CNN полиция ва темир йўл расмийларига асосланиб. 

Воқеа учун масъулиятни “Белужистон озодлик армияси” экстремистик гуруҳи аъзолари ўз зиммаларига олди, деб ёзади нашр. 

Mirror нашрининг ёзишича, қуролли гуруҳ поездга ўт очиши оқибатида машинист оғир яраланган. 450 га яқин одам гаровга олинган. 

Покистон расмийларига кўра, ҳодиса жойига хавфсизлик кучлари жўнатилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг