Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистон Ҳиндистоннинг айбловларига жавоб қайтарди

Покистон Ҳиндистоннинг айбловларига жавоб қайтарди

Фото: ИнфоТЭК

Покистон Сенати (парламент юқори палатаси) бир овоздан Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди, дея хабар беради Dawn портали. 

 “Покистон ўз номини Паҳалгам шаҳридаги ҳужум билан асоссиз боғлаш бўйича ҳеч қандай уринишларни тан олмайди”, — дея ҳужжатдан парчаларни келтиради портал. 

 Ҳужжатда айтилишича, Сенат Ҳиндистон ҳукуматининг “Покистонни ёмон кўришга қаратилган манипуляция, инсофсиз кампаниясини” ҳам қоралади. Исломобод "Деҳли терроризм масаласидан" ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқда, деб ҳисоблайди. 

Резолюцияда, шунингдек, “Ҳинд сувлари тўғрисидаги шартноманинг ноқонуний ва бир томонлама тўхтатилиши ҳам қораланган, бу шартномани бузиш ҳисобланади ва уруш ҳаракати билан тенгдир”. Қарорда қайд этилишича, Покистон ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилади. 

Аввалроқ Покистон Мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф Sky News телеканалига берган интервьюсида “Агар кенг кўламли ҳужум ёки шунга ўхшаш нарса бўлса, кейин тўлиқ миқёсли уруш шубҳасиз содир бўлади”, деб айтган эди. 

"Икки ядровий давлат ўртасидаги тўқнашув ҳар доим ташвишга сабаб бўлади”, - дейди Асиф.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг