Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистоннинг нечта атом бомбаси бор?

Покистоннинг нечта атом бомбаси бор?

Фото: Minutemanmissile.com

Россиянинг «Известия» нашри Покистоннинг ядровий салоҳиятини баҳолади.

Таъкидланишича, Покистон ўз атом бомбасини яратишга 1972 йилда киришган. Узоқ йиллик изланишлардан сўнг, Исломобод 1998 йилда ўзининг илк ядровий зарядини синовдан ўтказган. Шунинг баробарида, етказиш воситалари, яъни ракеталарни ишлаб чиқиш ва такомиллаштирга зўр берилган.

Айни пайтда Покистон ихтиёрида 150 та ядровий каллак борлиги тахмин қилинади. Улар асосан «ер — ер» ва авиация ракеталари воситасида қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, мамлакат денгиз флоти учун мўлжалланган қанотли ракета яратиш устида ишлаяпти.

«Ўз атом сувости кемалари йўқлиги боис, Покистон оддий дизел-электр моторли субмариналардан старт бериладиган қанотли ракеталар яратишга эътибор қаратмоқда», — дейилади хабарда.

Исломобод бир неча хил мобил баллистик ракеталарга эга: Ghaznavi, Abdali, Shaheen-I, Shaheen-II, Shaheen-III. Сўнгги «шаҳин» 2 750 километргача учади ва бутун Ҳиндистондаги нишонларни ура олиши мумкин. Покистон ракета-ядро кучлари айнан шу ракета билан қуролланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг