Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистонга қурғоқчилик хавф солмоқда

Покистонга қурғоқчилик хавф солмоқда

Иллюстратив фото

Покистонда ёғин миқдори камайиб, мавсумий меъёрга нисбатан 62 фоизгача қисқариши баҳорги қурғоқчиликка сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Покистон метеорология департаменти баёнот берди.

Хабарга кўра, 2024 йилнинг 1 сентябридан 2025 йилнинг 24 мартига қадар ёғин миқдори мавсумий даражага нисбатан ўртача 40 фоиз кам бўлган. Ёғин қисқариши мамлакат ҳудудларида: Синд — 62 фоизгача кам, Белужистон — 52 фоиз, Панжоб — 38 фоиз, Ҳайбар-Пахтунхва — 35 фоиз.

Яқинда ёққан ёмғир Синддаги вазиятни бир оз яхшилади, бироқ Белужистон ва Панжобда қурғоқчилик давом этмоқда.

Қурғоқчилик Покистон учун доим жиддий синов бўлиб келган. Бунинг иккита сабаби бор.

Биринчидан, бутун мамлакат Ҳинд дарёси ва унинг ирмоқларига жуда кучли боғланиб қолган, шунинг баробарида, йилдан-йилга сув истеъмоли ошмоқда, дарё эса ҳар йили деярли бир хил сув беради.

Иккинчидан, қишлоқ хўжалиги Покистон ялпи ички маҳсулотининг тўртдан бир қисмини ва мамлакатдаги бандликнинг 37 фоизини ташкил этади. Бироқ сув истеъмоли ифратузилмасини ва сувни тежовчи муҳандислик иншоотларини барпо этиш учун улкан маблағ керак. Ҳозирги иқтисодий вазиятда Покистон учун бу иложсиз масала.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг