Блогерга қўзғатилган жиноят ишини прокурор бекор қилди
«Facebook» ижтимоий тармоғида Андижонлик блогер Отабек Нуритдинов томонидан унга нисбатан асоссиз жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида пост қолдирилган.
Андижонда блогер калтакланиши юзасидан суриштирув ўтказилмоқда — ИИБ
Кеча блогер Отабек Нуритдинов ижтимоий тармоқлар орқали Асака туманидаги «Холид ибн Валид» жомъе масжиди яқинида спиртли ичимликлар дўкони фаолият кўрсатаётгани хусусида хабар тарқатгани ортидан калтакланиб кетилгани ҳақида маълум қилинганди.
Андижонда блогер калтаклаб кетилди
Андижоннинг Асакасида блогер Отабек (Абдупатто) Нуритдинов калтаклаб кетилди. Бу ҳақда блогернинг ўзи «Фейсбук» ижтимоий тармоғи орқали маълум қилмоқда.
Қамоқдан чиққан блогер... қандай шўрва ҳақида ёзмоқчи?!
Асака тумани ички ишлар бўлими томонидан беқиёс тезкорлик билан маъмурий иш қўзғатилиб, вилоят маъмурий суди томонидан худди шундай тезлик билан 15 суткага «кесилган» блогер Отабек Нуритдинов куни кеча (жазони ўтаб) озодликка чиққанидан хабарингиз бор.
Блогер Отабек Нуритдинов ҳокимлик томонидан гаровда ушлаб турилганмиди?
Асака туман ҳокимлиги ва туман ИИБ 3 кун ертўлада сақланган блогер Отабек Нуритдиновнинг қолган жазо кунларини қамоқхонада эмас, балки шинам квартирада ўтказиши ва яқинлари билан кўришишга рухсат бериш учун онасидан ижтимоий тармоқлар орқали чиқиш қилишни талаб қилган.
Ҳаммаси кутилганидек: блогерга нисбатан чиқарилган суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди
Суд мажлисида иштирок этган «Xabar.uz» манбаси ҳали Андижон вилоят маъмурий суди биносидан чиқиб, бизга хабар беришга улгурмай, Олий суд мабуот хизматидан мужда келсами?!
Суд олдида тумонат одам. «Блогер иши» кассация тартибида кўрилиши арафасида
Саноқли дақиқалардан сўнг андижонлик блогер Отабек Нуритдиновнинг «иши» вилоят маъмурий судида кассация тартибида кўриб чиқилади.
«Ҳокимлар ҳақорат қилгани бўйича бизга ҳеч бир фуқаро мурожаат қилмаган» — ИИВ матбуот котиби
Яна кўп эшитамиз, нима учун ҳокимлар ҳаммани ҳақорат қилади, уларга чора кўрмайсизлар деб. Шуни барча фуқароларга етказмоқчиман, агар бизга «менинг ҳуқуқим поймол бўлди, шу одам мени ҳақорат қилди, чора кўринг», деб мурожаат қилса, биз албатта тезкорлик билан чора кўрамиз.
«Ҳайф бўлсин!» Олий Мажлис депутати «Нуритдинов иши» бўйича яна муносабат билдирди
Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев яна бир бор андижонлик блогер Отабек Нуритдиновнинг 15 суткага қамалиши бўйича фикр билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан бу борада баёнот берилган эди. Кушербаев ўша баёнотга жавоб қайтарган.