Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд олдида тумонат одам. «Блогер иши» кассация тартибида кўрилиши арафасида

Суд олдида тумонат одам. «Блогер иши» кассация тартибида кўрилиши арафасида

Фото: «Xabar.uz»

Саноқли дақиқалардан сўнг андижонлик блогер Отабек Нуритдиновнинг «иши» вилоят маъмурий судида кассация тартибида кўриб чиқилади.

Айни пайтда Андижон вилояти маъмурий суди биноси олдида оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ва жамоатчилик вакиллари суд мажлиси бошланишини сабрсизлик билан кутишмоқда. Воқеа жойида бўлиб турган «Xabar.uz» манбасининг айтишича, улар орасида хорижлик журналистлар ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, «Отабек Нуритдинов» номи билан тилга тушган асакалик Абдуфатто Нуритдиновга нисбатан 2019 йилнинг 30 декабрь куни фавқулодда тезкорлик билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, ўша куннинг ўзида у 15 суткага «кесиб» юборилади. «Нуритдинов иши»ни Андижон вилоят маъмурий судининг раиси М.Мирзамаҳмудов шахсан кўриб чиққанини яна бир карра эслатиш фойдадан холи эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг