«Чиғаноқ» лойиҳасининг илк китоби нашрдан чиқди
«Микрокредитбанк» АТБ ҳамда «Ижод нашр» нашриёти Ўзбекистонда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқиш, халқимизнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш мақсадида ҳамкорликда «Чиғаноқ» лойиҳасини ишлаб чиқди.
Мол-мулк ва ер солиғи ошяпти: 2025 йил учун солиқ сиёсати лойиҳаси эълон қилинди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил учун давлат бюджети ҳамда солиқ сиёсати лойиҳасини эълон қилди.
Президент икки йирик лойиҳани ишга туширишда иштирок этди (фото)
Қўнғирот – Бейнеу автомобил йўлининг янгидан қурилган 240 километр қисмини ҳамда Бобур кўчасидаги Тошкент халқаро аэропортига элтувчи йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди.
2025 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгиланди
Яратилган имкониятлар ҳисобига келгуси йилда 78 та туман бюджет харажатини ўзи қоплашга ўтказилади. Бунинг учун ер, мол-мулк ва айланма солиғи тўлиқ, даромад солиғининг 50 фоизи уларнинг ўзида қолдирилади.
Ўзбекистоннинг олис ҳудудларини ичимлик суви билан таъминлаш ва санитария лойиҳаси тақдим этилди
Жорий йилнинг 16 октябр куни Аҳоли турмуш тарзини ривожлантиришга кўмаклашиш Республика «Тараққиёт» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда «Global Wash Initiative Fund» JTI SA билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг олис ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва санитария лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тошкент вилоятида тўққизта янги лойиҳа қурилишига старт берилди (фото)
Маросимда шундан иккитаси – Оҳангарон туманида барпо этилган 2,5 мегаваттли кичик ГЭС ҳамда Бўстонлиқ туманида қурилган 1,5 мегаваттли Угам кичик ГЭСи ишга туширилмоқда. Мазкур қувватлар йилига 18 миллион 400 минг киловатт соат “яшил” энергия ишлаб чиқаради ва 7 минг 600 та хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.
5 йилда 14 та ҳолат ва 4 та ўлим: аттракционлардан фойдаланиш қоидалари тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси «Аттракционлардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳасини эълон қилди.
Пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча ваколатлар бериляпти
Муҳокамада депутатларнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда пробация назоратидаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ҳолатлари ортиб бормоқда ва бу ушбу йўналишдаги ҳуқуқий таъсир чораларини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Қийноқ оқибатида келиб чиққан ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Жиноят кодексининг 235-моддасини халқаро стандартларга мувофиқ янада такомиллаштириш бўйича тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Банк тизимида кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси белгиланяпти
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш учун иқтисодий инқирозларнинг салбий оқибатларини минималлаштириш мақсадида кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси (200 млн сўм) белгиланмоқда.
«Тез бойиб кетиш»ни ваъда қилувчи сохта тренингчилар жавобгарликка тортилади
«Тез бойиб кетиш» ва «осон пул топиш йўлларини ўргатаман» каби эълонлар билан турли вебинар ва семинар-тренинглар ўтаётган шахслар фаолияти тартибга солинади.
ЖПК ҳамда «Судлар тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Фуқароларга тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатилади – лойиҳа
Ҳукуматнинг «Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси билан фуқароларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.
Қатор суд ишларида прокурорга давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ваколати берилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги мажлисида айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Фуқаролар осойишталигини бузадиган ҳаракатларнинг қатъий рўйхати тасдиқланяпти
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги мажлисида «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Ўзбек тили миллий сертификат имтиҳонларида юқори балл олганларга харажатлари қоплаб берилади
Ўзбек тилининг мамлакатда ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини ошириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонларида юқори балл олганларга имтиҳон харажатларини қоплаб бериш режалаштирилмоқда.
Боласини ноқонуний диний таълимга жалб қилганларга жавобгарлик белгиланяпти
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган бугунги мажлисда депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.
Ерга доир қонунчиликни бузганларга жавобгарлик чоралари кучайтириляпти
Бугун, 25 июн куни Қонунчилик палатаси депутатлари мажлисида ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳамда соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Аҳоли пунктларига кириб қолган ёввойи ҳайвонлар ҳимоясига қаратилган низом ишлаб чиқиляпти
Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан ёввойи ҳайвонларни табиий яшаш муҳитидан ўзга муҳитга тушиб қолганда ҳимоя қилиш, қутқариш ва жонсизлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.
Банк сирини ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин
Жисмоний ва юридик шахсларнинг тижорат, банк, солиқ ёки суғурта сири ҳисобланган ахборотни ёки бошқа шу каби ахборотни ошкор қилганлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарликни белгиловчи қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон ҳақида номақбул чиқишлар қилган хорижликларга тақиқ қўйилади
Қонун лойиҳаси ҳозирги глобаллашув шароитида Ўзбекистон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгилашга заруратидан келиб чиқади.
Тошкентда замонавий муз саройи бўлган Хоккей спорт мажмуаси қурилади
Спорт вазирлиги Хоккей спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришга доир Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.
Муҳокамалар марказига чиққан қарор лойиҳаси жамоатчиликка эълон қилинади
Сўнгги кунларда айрим ижтимоий тармоқ фаоллари тегишли вазирлик ва идораларда ҳамда ўзларида мавжуд, бироқ жамоатчилик учун ошкор қилинмаган «Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида»ги қарор лойиҳасини кенг муҳокама қилмоқда.
Фақатгина нақдсиз ва карта билан тўланган харидлар учун кешбэк бериш режалаштириляпти
Бу ҳақда «Spot» нашри ўзида нусхаси бўлган Президентнинг яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси матнига таяниб хабар бермоқда.
Маҳкумларга видеоучрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади – лойиҳа
Амалдаги Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этилган шахсларга уларнинг яқинлари билан суҳбатлашишга доир ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Йўлдаги қоидабузарлик бўйича қайта мурожаат қилишда давлат хизмати кўрсатилади – лойиҳа
Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Жиззахда иккита йирик лойиҳага старт берилди
Улардан бири – Ғаллаорол туманида барпо этиладиган, металлургияга ихтисослашган саноат зонаси. У ерда 500 миллион долларлик 7 та лойиҳа амалга оширилади. Жумладан, арматура, пўлат шарлар, қувурлар, автомобиль кузови ва махсус техникалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Жиззахда 6 миллиард 100 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади
Президентимиз инвесторларга лойиҳаларни амалга оширишда омад тилади. Мутасаддиларга уларнинг ижросини алоҳида назоратга олиш топширилди.
Ўзбекистонда 3,5 миллион евролик лойиҳалар ишга туширилди — ЕИ
Ўзбекистонда Европа Иттифоқининг гранти асосида умумий қиймати 3,5 миллион евродан ортиқ бўлган 8 та ташаббус амалга оширилади.
Шавкат Мирзиёев 660 миллион долларлик лойиҳалар билан танишди
Хусусан, юк электромобиллари, аккумуляторлар учун никел сульфат, архитектура ойналари, шиша идишлар, қурилиш материаллари, лак-бўёқлар ва мато ишлаб чиқариш каби лойиҳалар ҳудуд иқтисодиёти ривожига катта ҳисса қўшиб, минглаб иш ўринлари яратиши билан аҳамиятли.
«Буллинг» болаларга нисбатан зўравонлик шакли сифатида эътироф этиляпти
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги мажлисида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилмоқда.
Тошкентда «Автомобилсиз кун»ни эълон қилиш режалаштириляпти
Мазкур тартибнинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун экология ва транспорт вазирликлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул этиб белгиланмоқда.
Ўта оғир жиноят содир этган маҳкумларга ҳам сайловларда қатнашиш ҳуқуқи берилиши мумкин
Парламент Қууйи палатасида бўлиб ўтаётган мажлисда депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.
Судьяларнинг жамоатчилик олдида ахборот бериш тартиби белгиланяпти
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилишида судлар мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
«Тез ёрдам» машиналари қоидабузарлигини қайд этишнинг янги тартиби кучга киради
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлигига доир 171-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мудофаа вазирлигининг «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилади
Ҳукумат қарори лойиҳаси билан Мудофаа вазирлигининг «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланяпти.
2025 йилгача барча ИИБларни алкотестер билан таъминлаш режалаштириляпти
Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилинаётган шахсларнинг мастлик ҳолатида эканлигини аниқлашда алкотестердан фойдаланиш тартиби жорий этилади.
Келгуси йилдан мансабдорларни лавозимга тайинлашда янги тизим жорий этилади
Ҳукуматнинг давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига риоя этилаётганини аниқлаш тартибини жорий этишга оид қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Йўл ҳаракатидаги 14 та қоидабузарлик учун «жарима баллари» тизими ишлаб чиқиляпти
Бугун, 28 ноябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Сурхондарёда муҳим лойиҳанинг биринчи босқичи ишга туширилди (фото)
Вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 70 фоизга етди.
Тошкент тиббиёт академияси негизида университет ташкил этилади
Президентнинг Тошкент тиббиёт академиясини Тошкент давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этишга доир қарори лойиҳаси эълон қилинди.
«Менинг биринчи уйим» дастури Зангиота туманидан бошланади
«Менинг биринчи уйим» дастурининг биринчи босқичи тажриба-синов тариқасида Зангиота тумани «Туркистон» МФЙда амалга оширилади. Бу борада Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ўғрилик оқибатида етказилган зарарнинг минимал чегараси белгиланяпти
Мулкка тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритишга доир ИИВ ишлаб чиққан қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштириляпти
Ўзбекистонда дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун белгиланган жавобгарлик енгиллаштирилмоқда.
20 турдаги мусобақада ўрин олган спортчиларга стипендия берилади – лойиҳа
20 турдаги мусобақада ўрин олган спортчиларга стипендия бериш ҳақида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг буйруғи тайёрланяпти.
Зарарли шовқин ва ёқимсиз ҳидлар бўйича тартиб кучайтирилади
Шу билан бирга, зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш масалаларини комплекс тартибга солувчи ягона ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.
Ўзбекистоннинг Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси қабул қилинади
Бу борада тегишли қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Оғир юк ташувчи автомашиналар ҳаракатини маълум вақтларда чеклаш режалаштириляпти
Транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш ҳамда белгиланган оғирлик ва габарит меъёрларига қўйилган талабларни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Бухорода 36 млрд. сўмлик инновацион лойиҳалар молиялаштирилади
«Креатив таълим ва инновация – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси» шиори остида «InnoWeek-2023» инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди.
Маъмурий судларга мурожаат учун ундириладиган давлат божи бекор қилиниши мумкин
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун, 17 октябрдаги мажлисида «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга маъмурий судларга шикоят қилиш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.