Мудофаа вазирлигининг «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилади

Ҳукумат қарори лойиҳаси билан Мудофаа вазирлигининг «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланяпти.
Белгиланишича, кўкрак нишони идоравий мукофот ҳисобланиб, ҳар йили 30 июнь – «Ёшлар куни»да ғолибларга тантанали равишда топширилади.
Кўкрак нишони билан Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этиладиган мусобақа ғолиби бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синфида таълим олаётган ўқувчи ўғил болалар мудофаа вазирининг буйруғи асосида мукофотланади.
Қайд этилишича, кўкрак нишони билан тақдирланганларга икки йил мобайнида амал қиладиган қуйидаги имтиёзлар берилади:
ҳарбий хизматни ўташга яроқли деб топилган ҳамда чақирув муддатларини кечиктириш ва чақирувдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда, биринчи навбатда муддатли ҳарбий хизматга чақириш;
олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида қўшимча равишда 3 балл кўринишида.
Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter