Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатор суд ишларида прокурорга давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ваколати берилмоқда

Қатор суд ишларида прокурорга давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ваколати берилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги мажлисида айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишлар кўрилишида прокурор давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, атроф-муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунчилик бузилиши, давлат б.джетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш ҳамда божхона тўловларини ундиришга оид ишларда иштирок этишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича прокурор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор этилмаган бўлса, прокурор ушбу ишларни суддан талаб қилиб олиб ўрганиши ҳамда улар бўйича протест келтириши мумкинлиги мустаҳкамланяпти.

Мажлисда таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини оширишга, судларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли ҳимоя қилишга ҳамда қонунийликни таъминлашга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Прокуратура тўғрисида»ги қонуннинг 2-моддаси прокуратура органларининг асосий вазифаларини белгилаб, унда мазкур идорага давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан ташқари қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш вазифаси ҳам юкланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг