Собиқ президентга жиддий айблов қўйилди
Маҳаллий матбуот жабрланувчи 2014 йилда асос солинган «Эво авлоди» ёшлар ташкилоти аъзоси бўлган деган тахминни илгари суряпти.
Боливияда давлат тўнтаришига уриниш бўлди
Боливиянинг амалдаги президенти Луис Арсе ҳарбийларнинг ҳукумат қароргоҳига келишини қоралаб, уларни демократияни ҳурмат қилишга чақирди.
Ўзбекистон Жанубий Америка вакиллари билан ўйнайди
Сречко Катанесц бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Саудия Арабистонида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.
Боливияда вице-президент ва олти нафар вазир COVID-19га чалинди
Ташқи ишлар, ички ишлар, мудофаа, режалаштириш ва тараққиёт, адлия ва таълим вазирликлари раҳбарлари коронавирус билан касалланган.
Боливия собиқ президенти қамоқда ўз жонига қасд қилишга уринди
Боливиянинг собиқ президенти, тергов ҳибсхонасида ўтирган Жанин Анес ўзини яралашга уринди, бироқ унинг аҳволи барқарор.
Боливия собиқ президенти ҳибсга олинди
Сиёсатчи аёл терроризм, давлатга хоинлик ва жиноий тил бириктиришда айбланмоқда.
Авиаҳалокатдан омон қолган эркак даҳшатли ЙТҲда ҳам ўлимга чап берди
Эрвин Тумири Чоке — бундан тўрт йил илгари (2016 йил, ноябрь) Колумбияда ҳалокатга учраган самолётнинг тирик қолган олти нафар йўловчисидан бири.
Марҳумларнинг кийимидан ўйинчоқ тикадиган чевар — 25 фото
Буюртмачининг хоҳишига қараб, чевар айиқнинг орқа томонига хат ва эсдалик совғалар солиш учун чўнтак тикиб бериши мумкин.
Сирли монолитни энди Боливияда топишди
Монолитнинг ҳар бир томонида турли тилларда ёзувлар қолдирилган. Ёзувларда нима дейишмоқчи бўлишган, уларни кимлар қолдирган — мутахассислар шуни аниқлаш учун бош қотиришяпти.
«Мен учун демократия муҳимроқ»: Боливия муваққат президенти сайловда қатнашмайдиган бўлди
Жанин Аньеснинг мақсади Эво Моралес тарафкашларини президентликка яқинлаштирмаслик.
Боливия собиқ президенти номусга тегиш ва одам савдосида айбланяпти
Мамлакат қонунчилигида номусга текканлик учун олти йил, одам савдоси билан шуғулланганлик учун 15 йил қамоқ жазоси кўзда тутилган.
Боливиянинг муваққат президенти коронавирусдан тузалди
Вақтинча Боливияга президентлик қилаётган Жанин Аньес коронавирусдан тузалганини маълум қилди.
Боливиянинг муваққат президенти коронавирусга чалинди
Аввалроқ мамлакат соғлиқни сақлаш вазири, Марказий банк раҳбари ва президент маъмурияти бошлиғи касаллиги ҳақида маълум қилганди.
Боливия соғлиқни сақлаш вазири коронавирусни юқтириб олди
Мамлакатда жами 38 071 кишида коронавирус қайд этилган.
Ўргимчак одамга айланишни орзу қилган ака-укалар ўзларини қорақуртга чақтиришди
Қора беванинг заҳри шақилдоқ илон заҳридан 15 баравар кучлироқ. Урғочи қорақурт қўшилгандан сўнг эркагини ўлдириб, еб қўяди.
Моралесни ҳибсга олишмоқчи: «қарзлари» бор
Аньес: «Мамлакат олдида жавоб бериши шартлиги-ю, адолат қаршисида тўланмаган қарзлари борлигини Моралеснинг ўзи ҳам билади».
«Қочоқ мақомида»: Эво Моралес Аргентинага келди
2019 йилнинг 10 ноябрь куни ҳарбийлар ва мухолифатчи сиёсий кучлар босими остида Эво Моралес Боливия президентлигидан истеъфога чиққанди. Айрим мамлакатлар вакиллари буни давлат тўнтариши дейишмоқда.
Моралеснинг хатоси: катталарга иқтисодиёт, ёшларга демократия...
Ўн тўрт йиллик барқарорликдан сўнг Боливияни таниб бўлмай қолди: бир ойдан бери ҳаммаёқда тартибсизлик.
«Жудаям қўрқяпман»: Эво Моралес Боливияда фуқаролар уруши бошланиб кетишидан хавотирда
Собиқ президент ўз мамлакати халқини қуролли низо келиб чиқишига йўл қўймасликка чақирди.
Боливия президенти: «Мен ўғри эмасман...»
Лотин Америкаси минтақасидаги сўллар ҳаракатининг етакчи вакили, Боливия сиёсий арбоби Эво Моралес президентлик сайловлардан кейинги тартибсизликлар, бир неча ҳафта давом этган қуролли тўқнашувлар ва армиянинг аралашувидан сўнг истеъфога чиқди. Бу ҳақида «Bloomberg» нашр хабар бермоқда.
Боливия давлат тўнтариши арафасида — Эво Моралес
Президент фуқароларни сайлов натижаларини ҳимоя қилиш учун қўзғалишга чорлади.
Боливия президенти ўрмонда адашиб қолди
Эво Моралес: «Ўтган кеча биз кичик бир саргузаштни бошимиздан ўтказдик...».
Боливия гўзали ҳомиладорлиги учун унвонидан маҳрум этилди
Бу ҳақда мамлакатдаги энг гўзал қизлар танловини ташкил этиш ва ўтказишга масъул «Promociones Gloria» моделлик агентлиги хабар берди.
Боливия президенти Эво Моралес тонгги соат 5:00 да ўтказилган йиғилиш сирини очди
Боливия президенти Эво Моралес Вазирлар маҳкамасининг 2019 йилги илк йиғилишини тонгги соат 5:00 да бошлади.
Президент Эво Моралеснинг бриллиант ва олтиндан ясалган медали ўғирлаб кетилди
Боливия президентининг бриллиантлар билан зеб берилган олтин медали йўқолишига қўриқлаш хизмати ходимларидан бирининг паришонхотирлиги сабаб бўлган.
Боливия президенти шифохонага тушиб қолди
Таъкидланишича, давлат раҳбари Ла-Пас шаҳридаги шифохонага ётқизилган.