Собиқ президентга жиддий айблов қўйилди
Боливиянинг собиқ президенти Эво Моралесга қарши суриштирув бошланди: у вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланяпти. Бу ҳақда мамлакат адлия вазири Сесар Силес баёнот берди.
Силеснинг таъкидлашича, гап саккиз йил давомида жазоланмай қолган жиноятлар ҳақида кетмоқда. Номуси топталган қиз 15 ёки 16 ёшда бўлган. Шундан сўнг у қиз фарзанд кўрган, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада отасининг исми кўрсатилган жойга Эво Моралес деб ёзилган.
Маҳаллий матбуот жабрланувчи 2014 йилда асос солинган «Эво авлоди» ёшлар ташкилоти аъзоси бўлган деган тахминни илгари суряпти.
Моралес ўзига қарши сурилаётган барча айбловларни рад этиб, уларнинг ортида сиёсий мақсадлар ётганини айтди. Таъкидлашича, барча неолиберал ҳукуматлар уни таъқиб этиб, қамоққа тиқишга уриниб келган.
Эво Моралес 2025 йилги сайловда қатнашиб, яна президент бўлишни мақсад қилган.
Эво Моралес (1959 йилда туғилган) — Боливиянинг 2006–2019 йиллардаги президенти. Мамлакатда юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг 2019 йил 10 октябрида истеъфога чиққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter