Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боливия собиқ президенти қамоқда ўз жонига қасд қилишга уринди

Боливия собиқ президенти қамоқда ўз жонига қасд қилишга уринди

Фото: РБК

Боливиянинг собиқ президенти, тергов ҳибсхонасида ўтирган Жанин Анес ўзини яралашга уринди, бироқ унинг аҳволи барқарор. Бу ҳақда Página Siete газетаси ҳукумат штаби раҳбари Эдуардо Дел Кастилога асосланиб маълум қилмоқда.

«Афсус билан маълум қиламанки Жанин Анес хоним эрта тонгда ўз жонига қасд қилишга уринган. Лекин ҳозирда унинг соғлиғи мутлақо барқарор эканлиги маълум қиламиз», - дейди Эдуардо Дел Кастило.

«Унинг бир қўлида майда тирналишлар бор, хавотирга ўрин йўқ», - дея қўшимча қилган у.

Агнес беш ойдан бери қамоқда. Полиция уни шу йилнинг 13 мартга ўтар кечаси терроризм, исён қўзғатишда ва фитнада гумон қилиб ҳибсга олганди.

Боливия Бош прокуратураси Олий судга собиқ президентга нисбатан янги айбловлар билан мурожаат қилган.

Боливиядаги мухолифат 2019 йил 20 октябрда бўлиб ўтган президентлик сайловларида катта қонунбузарликларни эълон қилганидан сўнг, президент Эво Моралес ҳарбий босим остида давлат раҳбари лавозимини ва мамлакатни тарк этди.

Унинг ортидан Боливиянинг бутун олий раҳбарияти истеъфога чиқди. Ҳокимият Сенат вице-спикери Жанин Анесга ўтди. 2020 йилги янги президентлик сайловида Моралес тарафдори бўлган социалист Луис Арсе ғалаба қозонди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг