Боливия президенти: «Мен ўғри эмасман...»
Лотин Америкаси минтақасидаги сўллар ҳаракатининг етакчи вакили, Боливия сиёсий арбоби Эво Моралес президентлик сайловлардан кейинги тартибсизликлар, бир неча ҳафта давом этган қуролли тўқнашувлар ва армиянинг аралашувидан сўнг истеъфога чиқди. Бу ҳақида «Bloomberg» нашр хабар бермоқда.
Моралес давлатда зўравонлик бўлмаслиги учун ўз лавозимидан кетаётганини таъкидлади. «Мен ўғри эмасман, шундай экан мамлакатдан чиқиб кетмайман», деди собиқ президент. У Боливиянинг иқтисодий тараққиётига ишора қилиб, истеъфога чиқиш нутқида давлат тўнтариши қурбони бўлганини айтиб, халқаро ҳамжамиятни аралашишга чақирди.
Якшанба куни кечқурун мамлакатда ёнғинлар ва талон-тарожлар ҳақидаги хабарлар аҳолида янада даҳшатли тартибсизликларни келтириб чиқарди. Моралесга қўшилиб уч амалдор истеъфога чиқарилди.
Сиёсий таҳлилчиларнинг фикрича, Моралес социалистик модел асосида иқтисодий ўсишни таъминлаган бўлса ҳам, деярли 14 йиллик бошқарувдан сўнг, ҳатто референдумда ютқазгандан кейин ҳам ҳокимият тепасида туришни исташи таназзулга олиб келди.
Боливиянинг юқори даражадаги генерали Уилямс Калиман Ромеро президент Моралес мамлакатда тинчлик ўрнатиш учун истеъфога чиқиши кераклигини айтган. Мексика ва Венесуэла ҳукуматлари, шунингдек, Аргентинанинг янги сайланган президенти Алберто Фернандес ушбу воқеаларни тўнтариш дея тан олмоқда.
Янги сайловлар учун вақт белгиланмади ва қачон ўтказилиши номаълум.
Эво Моралес Жанубий Америка давлатларининг энг узоқ вақт ҳукмронлик қилган президентларидан (2006-2019) ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter