«Қочоқ мақомида»: Эво Моралес Аргентинага келди
Боливия собиқ президенти Эво Моралес Аргентинага келди. Бу ҳақда Аргентина ташқи ишлар вазири Фелипе Сола 12 декабрь куни TN телеканалига маълум қилди.
«У ҳозиргина Эсейса халқаро аэропортига келиб тушди, назаримда, у бу ерда қолади», — деди Сола.
Фелипе Соланинг қўшимча қилишича, Эво Моралес билан бирга Боливия собиқ вице-президенти Альваро Гарсия Линера ҳам келган. Ҳар иккаласига бошпана берилган, кейинчалик улар қочоқ мақомини олади.
Декабрь бошларида Моралес Кубага тиббий кўрикдан ўтишга кетганди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 10 ноябрь куни ҳарбийлар ва мухолифатчи сиёсий кучлар босими остида Эво Моралес Боливия президентлигидан истеъфога чиққанди. Айрим мамлакатлар вакиллари буни давлат тўнтариши дейишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter