Зуфар Нарзуллаев йирик тармоққа раҳбар бўлди
Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Зуфар Нарзуллаев 2017 йилдан буён «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётган эди. 2017—2022 йилларда республика миқёсида кўп қаватли уй-жойлар қурилишига буюртмачилик қилган компания 56 минг хонадондан иборат 1 228 та уй-жой барпо этган.
Шунингдек, Зуфар Нарзуллаев 2009—2016 йилларда темир йўл тизимида капитал қурилиш дирекциясига раҳбарлик қилган ва «Ангрен—Поп» темир йўли қурилишида фаоллик кўрсатган. 2016—2017 йилларда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 11 июль куни бўлиб ўтган президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Ҳусниддин Ҳосилов лавозимидан озод этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter