Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленскийга Нобел мукофоти бериладими?

Зеленскийга Нобел мукофоти бериладими?

Фото: «Сегодня»

Украина президенти Владимир Зеленский — 2022 йилги Нобел тинчлик мукофотини олишга асосий даъвогарлардан бири. Бугун, 4 октябр куни NicerOdds махсус сайтида ушбу маълумот пайдо бўлди.

Тинчлик мукофотини олишга иккинчи даъвогар сифатида беларуслик мухолифатчи Светлана Тихановская кўрилмоқда, учинчи номзод — Украина халқи.

Шунингдек, топ-5га россиялик мухолифатчи Алексей Навалний ва БМТнинг Қочоқлар бўйича олий комиссари бошқармаси киритилган.

Букмекерлар рўйхатида бу йилги Нобел тинчлик мукофотига номзодлар сифатида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (коронавирус пандемияси устидан ғалаба қозонгани учун) ва швециялик экофаол Грета Тунберг ҳам бор.

Нобел тинчлик мукофоти соҳибининг номи 7 октябр куни эълон қилинади, худди шу куни Россия президенти Владимир Путин 70 ёшга тўлади.

2021 йили Нобел мукофотини тинчлик йўналишида филиппинлик-америкалик журналист ва ёзувчи, Rappler янгиликлар сайти ҳамасосчиси ва бош директори Мария Рессе ҳамда россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси, журналист, «Новая газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратов қўлга киритганди (Муратов Нобел медалини аукционда 103,5 миллион долларга сотиб, хайрияга, жумладан, украиналик урушдан жабр кўрган болаларга ёрдам учун ишлатган).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг