Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир давлат билан дипломатик муносабат ўрнатилди. Бу Ўзбекистон учун 142-мамлакат

Яна бир давлат билан дипломатик муносабат ўрнатилди. Бу Ўзбекистон учун 142-мамлакат

2022 йил 10 октябр куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди.

Шу тариқа Гайана Кооператив Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 142-давлат бўлди.

Икки давлат ҳукумати номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов ва Гайана Кооператив Республикасининг БМТдаги доимий вакили Каролайн Родригес Биркет имзолади.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг