Ўзбекистон юнон-рум кураши бўйича Осиёда иккинчи бўлди

Шу кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Кеча, 26 март куни юнон-рум курашлари якунланди ва унда курашга тушган Ўзбекистон терма жамоаси вакилларидан Алишер Ғаниев (-60 кг) ва Абдулло Алиев (-72 кг) кумуш медалларига эга чиқишди. Шу тариқа, юнон-рум курашида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, мусобақанинг 3-куни доирасида бугун аёллар кураши бўйича 5 нафар Ўзбекистон вакили гиламга чиқади ва уларнинг рақиблари қуйидаги спортчилар:
-50 кг: Актенге Кеунимжаева – шимолий кореялик Мёнг Вон ва туркманистонлик Гозел Курбанова жуфтлиги ғолиби билан
-55 кг: Дилшода Матназарова – Лаял Суккар (Иордания)
-59 кг: Сарбиназ Жиенбаева – Пёл Хонг (КХДР)
-68 кг: Набира Эсенбаева – Гулнура Таштанбекова (Қирғизистон)
-76 кг: Озода Зарипбоева –Янгла Янгла (Хитой)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter