Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ядровий тун» бошланишига 100 сония қолди

«Ядровий тун» бошланишига 100 сония қолди

Фото: RBK

«Ядровий тун» соати миллари 20 сония олдинга сурилди — 23:58:20. Бу шуни англатадики, «ядровий тун» бошланишига 100 сония қолди ва глобал ҳалокат хавфи ўсиши жадаллашган, дейилади ТАСС хабарида.

Фото: ТАСС

Соат миллари олдинга сурилгани ҳақида 23 январь, пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Американинг «Bulletin of the Atomic Scientists» журнали президенти Рейчел Бронсон маълум қилди. Ушбу соат айнан ушбу журнал муқовасида биринчи бўлиб 1947 йили пайдо бўлган.

Рейчел Бронсон таъкидлашича, матбуот анжуманига тўпланишдан мақсад соат миллари ўзгартирилишини маълум қилиш асносида биз қандай хавф-хатар ёқасига келиб қолганимиз ҳақида огоҳлантиришдир.

БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун мавжуд хатарларга қарши кўп томонлама тизимларнинг ноқобиллигидан хавотир билдирди.

«АҚШ Париж битимидан ва Эрон ядровий дастури бўйича биргаликда ҳаракатлар режасидан чиқиб кетди, БМТ хавфсизлик кенгаши эса фалаж ҳолатда — бизга энг керак пайтда ҳамкорлик механизмларига путур етмоқда», — деди Пан Ги Мун.

Соат милларининг олдинга сурилишини олимлар умумий ядровий таҳдиднинг ошгани, АҚШнинг Эрон билан ядровий битимдан чиқиб кетгани, иқлим ўзгаришларига чора кўриш бўйича ҳаракатларнинг сустлиги, кибермаконда ёлғон ахборот тарқатиш кампанияси авж олгани каби омиллар билан изоҳлашмоқда.

«Ҳа, вазият анча жиддий. Айниқса, Эрон масаласи. Шунга қарамасдан, бу низо кескинлашуви ҳозирча тўхтаганининг ўзиям катта омад ва муваффақият», — дейди Минтақавий муаммолар институти (Россия) бош директори Дмитрий Журавлёв.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг