Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея мудофаа вазири кескин баёнот берди

Шимолий Корея мудофаа вазири кескин баёнот берди

Расмий Пхенян Корея ярим оролида ядро уруши муқаррарлигига ишончи комил. Бу ҳақда КХДР мудофаа вазири Кан Сун Нам Халқаро хавфсизлик бўйича  Москва конференциясида маълум қилган. 

«Корея ярим оролидаги ядровий уруш энди бу бўладими ёки йўқми деган савол эмас, балки уни ким ва қачон бошлаши асосий масаладир. Қўшма Штатлар ва Корея Республикасидаги қўғирчоқларнинг ядро уруши истаги Корея ярим ороли ва Шимолий-Шарқий Осиёни ядро урушининг янги ўчоғига айлантирмоқда», — деди у.

Аввалроқ, 13 июл куни намойиш этилган «Хвасон-18» қаттиқ ёқилғи қитъалараро баллистик ракетаси КХДРга қарши ядровий тажовузни тўхтатишнинг ишончли воситаси бўлиши маълум қилинганди.

Июн охирида Шимолий Кореяда AҚШни «йўқ қилишга» чақирувчи оммавий митинглар бўлиб ўтганди. Унда 120 мингдан ошиқ киши қатнашган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг