Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хавфсизлик соати «ядровий тун» бошланишига 89 сония қолганини кўрсатмоқда

Хавфсизлик соати «ядровий тун» бошланишига 89 сония қолганини кўрсатмоқда

Фото: Thebulletin.org

Глобал таҳдидлар даражасини ифодаловчи «Қиёмат куни» соати миллари «ядровий тун» бошланишига 89 сония қолган вақтга ўрнатилди (23:58:31). Бу тарихдаги энг яқин кўрсаткич.

Американинг «Bulletin of the Atomic Scientists» журнали томонидан 1947 йилдан буён юритиб келаётган лойиҳа ҳар йили ядровий хавфсизлик, иқлим ўзгаришлари, технологиялар тараққиёти ва биологик таҳдидлар билан боғлиқ хатарлардан шу тариқа огоҳлантириб келади. Соат милларини ўзгартириш қарорини журналнинг директорлар кенгаши етакчи олимлар ва таҳлилчилар билан бамаслаҳат қабул қилади.

2020 йил январида «ядровий тун» бошланишига 100 сония қолганди (соат миллари 20 сония олдинга сурилган). 2024 йилда миллар ўзгаришсиз қолган, аммо 2025 йилда олимлар уни «ярим тун»га яқинроқ суришни зарур деб топишди.

Соат миллари даставвал 23:53 да ўрнатилган. Миллар кўрсатган энг бехавотир нуқта (23:43) совуқ уруш тугаганидан сўнг 1991 йилда қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


Изоҳлар мавжуд эмас