Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси мамлакатлар ядровий ҳалокатдан омон қолиши мумкинлиги айтилди

Қайси мамлакатлар ядровий ҳалокатдан омон қолиши мумкинлиги айтилди

Фото: Depositphotos

Янги Зеландиянинг Отаго университети олимлари ядровий уруш юз берган тақдирда воқеаларнинг кейинги ривожи қандай кечиши мумкинлигини чамалаб кўришди. Risk Analysis журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, бу урушдан саноқли мамлакатлар аҳолиси омон қолиши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, омон қолишда қишлоқ хўжалигини сақлаб қолиш муҳим омил саналади. Атом бомбаларининг портлаши оқибатида атмосферага 150 тераграмм (1,5*108 тонна)гача қурум сочилиб, қуёшли кунлар сони кескин қисқаради. Бир неча йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши 80 фоизгача қисқариб кетиши шимолий яримшарда яшовчилар учун ҳалокатли бўлади.

Ядровий ҳалокат шароитида яшаб қолиш имконияти айрим орол ва яримороллардагина сақланиб қолиши мумкин. Тадқиқотчиларга кўра, булар Австралия, Янги Зеландия, Исландия, Вануату ва Сулаймон ороллари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг