Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хусусий нотариус томонидан биринчи нотариал ҳаракат расмийлаштирилди

Хусусий нотариус томонидан биринчи нотариал ҳаракат расмийлаштирилди

Фото: Xabar.uz

2020 йилнинг 1 май санасидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ўз фаолиятини бошлади ва шу куни янги ташкил этилган хусусий нотариус томонидан биринчи нотариал ҳаракат амалга оширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Мазкур нотариал ҳаракат Фарғона вилоят Қўқон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ф. Хожиматов томонидан амалга оширилган бўлиб, фуқаро С. Р. томонидан нафақа олиш учун ишончнома расмийлаштирилди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ давлат нотариал идораларини нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил этилиши белгиланган эди.

Хусусий нотариуслар фаолияти йўлга қўйилишидан мақсад аҳолининг нотариал хизматларга бўлган талабини қондириш, нотариат соҳасида эркин рақобат муҳитининг шаклланиши, ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига тўла барҳам беришдан иборат.

Энди нотариал идорада ортиқча навбат кутиш ҳолатлари барҳам топади, фуқаролар ҳафтанинг исталган кунида нотариус хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг