Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат нотариал идоралари босқичма-босқич хусусий нотариусларга айлантирилади

Давлат нотариал идоралари босқичма-босқич хусусий нотариусларга  айлантирилади

Фото:«Xabar.uz»

Адлия вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳа билан:

- давлат нотариал идораларини босқичма-босқич хусусий нотариал идораларга  ўтказиш;

- нодавлат нотариал фаолиятни лицензиялаш;

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасини ташкил этиш, унинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари;

- айрим турдаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартибини бекор қилиш ҳамда янги турдаги нотариал ҳаракатларни жорий этиш;

- уй-жойни бошқа шахсга ўтказиш, мол-мулкларни ижарага (арендага), текин фойдаланишга беришда айрим талабларни бекор қилган ҳолда ушбу битимларни расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш;

- масофадан туриб, шу жумладан видеоконференцалоқа орқали нотариал ҳаракатлар амалга ошириш механизмини жорий этиш;

фуқароларни нотариус касбий мажбуриятларини бузиши натижасида етказиладиган зарардан муҳофаза қилиш мақсадида нодавлат нотариал идоралар нотариусларининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталаш;

нотариусга электрон мурожаат қилиш механизмини такомиллаштириш орқали текзор нотариал хизматлар кўрсатиш ва бошқалар. белгилаб берилмоқда.

Лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида нотариуснинг моддий манфаатдорлигининг ошиши аҳолига тезкор ва сифатли нотариал хизмат кўрсатишини таъминлайди, унинг низоларни олдини олувчи институт сифатида янада ривожланишига хизмат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг