Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Венгрия бош вазири Зеленскийни Имре Надга қиёслади

Венгрия бош вазири Зеленскийни Имре Надга қиёслади

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украина президенти Владимир Зеленскийни 1956 йилги Венгрия инқилоби етакчиси Имре Надга қиёслади.

Шунинг баробарида, Виктор Орбан Россия ва Украинани тинчлик музокараларига чорлади.

Радио орқали чиқишида Орбан Россия билан урушиш нималигини венгерларга тушунтириш шарт эмаслигини таъкидлади. Чунки 1956 йилги инқилобни бостириш пайтидаги совет армиясининг шафқатсизлигини Венгрия ўз бошидан ўтказган.

Над Венгрия коммунистик ҳукуматининг бош вазири бўлган, бироқ 1956 йилнинг кузида унинг ҳукумати ислоҳотларга ва мамлакатни десталинизациялашга киришган, мамлакат нейтралитети ва Варшава шартномасидан чиқишини эълон қилган.

Бунга жавобан Москва Венгрияга қўшин киритиб, исённи бостирган, Имре Над эса «давлат хоини» сифатида қатл этилган. 1989 йили уни тантанали равишда қайта кўмишди, миллат қаҳрамони дея эълон қилиб, Будапешт марказида ёдгорлик ўрнатишди.

Украинадаги уруш бошланганидан буён Будапешт ва Киев муносабатлари яхши эмас, украинлар Орбан ҳукуматини Россияга қарши энергетик санкцияларга халақит берувчи деб ҳисоблайди. Чунки Орбан Евроиттифоқнинг Россияга қарши энергетик санкцияларига қаршилик кўрсатиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг