Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой даҳшатли табиий офатдан кўрган иқтисодий зарарни баҳолади

Хитой даҳшатли табиий офатдан кўрган иқтисодий зарарни баҳолади

Фото: «Gottstat.com»

Хитой оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Хитойнинг бир қанча ҳудудларида ёғган кучли ёмғир ҳукуматни сув тошқини хавфининг иккинчи даражасини эълон қилишга мажбур қилди.

Хавфнинг энг юқори даражаси биринчиси ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, мамлакатдаги 212 та дарёнинг сув сатҳи хавотирли даражада кўтарилган, улардан 19 таси эса тошиб ҳам кетган.

Сув тошиши оқибатида 140 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ёки бедарак кетган деб ҳисобланади, 3,5 млн гектар қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолди, 28 мингта уй ва иморатлар қисман ёки бутунлай вайрон бўлди.

Ҳукумат табиий офатдан кўрган иқтисодий зарарни 82,2 млрд юань ($11,75 млрд) деб баҳоламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг