Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уй-жой нархини тушириш учун нима қилиш керак?

Уй-жой нархини тушириш учун нима қилиш керак?

Иллюстратив фото

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасида селектор йиғилиши ўтказмоқда.

«Xabar.uz» мухбири маълум қилишича, давлат раҳбари қуриладиган уй-жойлар нархи бир метр квадрати учун 4 миллион сўмдан ошмаслиги лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтган. 

«Ҳар бир туман, шаҳар ва вилоят ҳокими ўз ҳудудида қурилиш таннархини ичига кириб, қайси қурилиш материалларини арзонроқ ва яқинроқдан олиш мумкин, цемент ва метал нархини қандай пасайтирса бўлади, деган саволларнинг жавобини топиши керак.

Ҳозирги қурилиш таннархида темир бетон ишлари – 32 фоиз, бўёқ ва безатиш – 28 фоиз, ободонлаштириш – 8 фоиз, электромонтаж ишлари – 5 фоизни ташкил этади.

Мисол учун, «бетонный узел» қўйиб, қурилиш учун бетонни арзон ва сифатли таъминлаш, базальт изоляцияси, газобетон блокларини жойларда ишлаб чиқариш орқали таннархни камайтириш бўйича қайси ҳоким бош қотирмоқда?

Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими икки ҳафта муддатда ўз ҳудудида қурувчилар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар, банкларни йиғиб, аниқ «калькуляция»ларни ишлаб чиқиши керак», — деди Президент.

Йиғилиш давомида газобетон ишлаб чиқаришни кўпайтириш лозимлиги ҳам давлат раҳбари томонидан таъкидлаб ўтилди. Унга кўра, «Ўзстандарт» агентлигига бир ой муддатда жойларга чиқиб, ҳар бир ҳудудда газобетон ишлаб чиқарувчиларни стандартларга ўргатиб, маҳсулотларини сертификатлаш дастурини амалга ошириш талаби қўйилди.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда уй-жойларни қуриш учун ер участкаларини инфратузилмага туташ ҳудудлардан ажратиш топшириғи берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг